Бу ҳақда мамлакат миллий полициясининг гиёҳвандликка қарши хизмати директори Хорхе Ремирес Тwиттер ижтимоий тармоғидаги видеомурожаатида маълум қилди.
Таъкидланганидек, кокаин гидрохлориди Туркия Республикасига юборилган донадор каучук билан аралаштирилган.
Колумбия Мудофаа вазири Карлос Холмс Тружилло бозорда мусодара қилинган гиёҳванд моддалар партиясининг қиймати тахминан 265 миллион долларни ташкил этишини таъкидлаб, ўз ҳамкасбларини махсус операция муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Дунё кока плантацияларининг 90 фоиздан ортиғи Колумбия, Боливия ва Перуни ўз ичига олган Aнд Наркотик учбурчагида тўпланган. Cоcа Бразилиянинг шимолий-шарқида, Венесуеланинг жанубий-ғарбий қисмида, Панама ва Еквадор плантацияларида озгина миқдорда ўсади, дея эслайди РИA Новости.