Бу ҳақда маҳаллий El Tiempo газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўрта мактаб битирувчилари гуруҳини олиб кетаётган автобус номаълум сабабга кўра йўлдан чиқиб, Ремедиос муниципалитетида жарликка қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди ва 20 киши жароҳат олди.

Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги агентлиги ҳалокат ҳолатларини текширмоқда, деб хабар берди report.az.

“Ҳозирда ваколатли органлар ҳалокат сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда”, дейилади агентлик баёнотида.