Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ, деди Россия Тергов қўмитасининг Ғарбий минтақалараро транспорт бошқармаси. Воркута расмийларининг аниқлик киритишича, жабрланганлар бор – ўнга яқин йўловчининг аҳволи оғир.

Инта маъмурияти маълумотларига кўра, вагонлар станциядан чиққанидан кўп ўтмай рельсдан чиқиб кетган. Поездда 232 киши бўлган, тахминларга кўра, ҳалокат йўлдаги носозлик туфайли содир бўлган.

Шимоли-ғарбий транспорт прокуратураси томонидан текширув ташкил этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

Бу участкада поездлар ҳаракати тўхтатилди, у ерга Коми раҳбари Владимир Уйба учиб кетди, деб хабар беради ria.ru.