Бу ҳақда RFI радиоси Луалаба вилояти губернатори Фифи Масукага таяниб маълум қилди, деб хабар берди ria.ru.
“Масука дастлабки маълумотлар асосида камида 32 киши ҳалок бўлганини хабар қилди, бу топилган ва ўликхоналарга олиб кетилган жасадлар сонига мос келади. Бироқ, Луалабадаги ҳунарманд кончилар уюшмаси аллақачон 49 киши ҳалок бўлганини ва бир неча ўнлаб одамлар бедарак йўқолганини хабар қилмоқда”, деб хабар берди радиостанция.
Губернатор шанба куни содир бўлган ўпирилишга ёмғир ёғиб, тупроқни заифлаштиргани сабаб бўлганини айтди. Бироқ, Луалабадаги бир нечта фуқаролик жамияти манбалари кончилар ва майдонни қўриқлаётган ҳарбийлар ўртасида можаро келиб чиққанини, аскарлар ўт очишганини, оқибатда қўлбола кўприкнинг қулаб тушишига ва коннинг янада ўпирилишига олиб келганини даъво қилмоқда, деб хабар беради радиостанция.