Мазкур танловда республикамизнинг барча вилоятларидан 18 ёшгача бўлган кўплаб истеъдодли ёшлар иштирок этди.
Ҳар бир вилоятдан Конституциямизнинг 128 та моддаси ва битта муқаддимаси бўйича энг муносиб расмлар республика босқичига тавсия этилди.
Келган расмлардан танлов талабларига муносиблари саралаб олинди ва “Конституция ранглар жилосида” номли китобга киритилди.
Кўргазмага қўйилган расмлар нафақат ёшлар, балки бошқа турли ёшдаги турли касб мутахассисларида ҳам катта тассурот қолдирди.
Ўз навбатида ғолиблар муносиб тақдирланди.
Ҳасан Абдуназаров