— Бир нарсани тўғри тушуниш керак, агар инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди, норозилик кайфияти кучаяди, - деди давлатимиз раҳбари.

Сўнгги 3 йилда кўп квартирали уй-жойлар сони 2 бараварга ошди. Бу кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишнинг долзарблигини орттирмоқда. Ўтказилган сўровларда 35 фоиз аҳоли кўп қаватли уй-жойларга кўрсатилаётган хизматлардан норози, 65 фоиз аҳоли ширкатлар ишини амалда сезмаяпти.

Эндиликда, кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида бошқарув-сервис компаниялари жалб этилади. Бу борада Юнусобод тумани ва Чирчиқ шаҳрида “Намунавий тажриба” яратилиб, барча ҳокимларнинг тегишли ўринбосарлари янги тизимда ишлашга ўқитилади.