Бу ерда умумий қиймати 250 миллион сўм бўлган лойиҳа амалга оширилиб 15 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонада 30 турдан ортиқ фойдали ва витаминларга бой микрокўкатлар етиштирилмоқда.
Микроорганик ўсимликлар асосан биогумусга экилиб 6-20 кун оралиғида истеъмолга тайёр бўлади. Бунинг учун махсус микроклимат ташкил қилинган. Биогумус органик ўғити ҳам тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, тан нархи ва сифатини ошириш имкониятини бермоқда.
–Янги лойиҳа учун 100 миллион сўм имтиёзли кердит маблағлари ажратиб берилди,–дейди маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Арофат Мақсудова.– Натижада «Аёллар дафтари»га кирган 8 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди. Айни кунда яна 10 та кўпқаватли уй ертўласида кооперация асосида органик ўсимлик етиштиришни кенгайтириш, қўшимча гул ва қўзиқорин етиштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Тайёр маҳсулотларнинг асосий қисми маҳаллий кафе, ресторан, супермаркетлар, умумий овқатланиш шахобчаларига етказиб бериляпти.
Расулжон Камолов,
«Янги Ўзбекистон» мухбири.