Мазкур шаҳарни аҳоли учун барча зарур шарт-шароитларга эга масканга айлантириш, шу намуна асосида вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларини ривожлантириш бўйича вилоят ҳокими бошчилигида кенг кўламли ҳаракатлар давом этмоқда.
Бугун вилоят раҳбари бир гуруҳ масъуллар ҳамроҳлигида Чирчиқ шаҳридаги "Ифтихор" МФЙда амалга оширилаётган қурилиш ишларини яна бир бор бориб кўрди.
Айни кунларда ҳудуддаги маданият саройини қайта таъмирлаш, шунингдек, маҳалла, боғча, мактабларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари авж паллада.
Даврон Ҳидоятов шаҳардаги 5-МТТ, 7-умумтаълим мактаби ҳамда Хайдар Мақсудов маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ишлари сифатига эътибор қаратди.
Ўрганишлар давомида қурилиш борасида айрим камчиликлар борлиги танқид қилинди.
Қиш мавсуми олдидан кўмир, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича зарурий чоралар кўриш топшириғи берилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими шаҳардаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Шаҳар ҳудудидаги темир йўли атрофидаги бўш ерлардан унумли фойдаланиш юзасидан шаҳар ҳокимига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.