Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Жанубий Кореянинг « Geostory » компанияси билан ҳамкорликда янги грант лойиҳасини амалга оширмоқда.
Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (KEITI) томонидан молиялаштирилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Чирчиқ дарёси ҳавзасида сув ифлосланишини ақлли бошқариш тизими ва Атроф-муҳит мониторинги марказини ташкил этишдир.
Маълумот учун, айни дамда «Geostory» компанияси вакиллари Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад сув ресурсларини бошқаришнинг ақлли тизимини жорий қилиш ва атроф-муҳит мониторинги марказини ташкил этиш йўналишида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.
«Geostory» компанияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва илмий тадқиқот институти масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси ҳавзасини кўздан кечиришди.
Ташриф 22 майгача давом этади.