Одатда бундай ҳолларда кўзнинг шох пардаси жиддий зарар кўради, уни тиклашнинг имкони йўқ. Бундай ҳолатда донор шох пардасининг трансплантацияси талаб қилинади, аммо бунинг учун кўзнинг соғлом юзаси керак бўлади ва бундай ҳолатда кўпинча унга ҳам жиддий  жароҳат етади.

Стандарт усул соғлом кўздан маълум миқдорда эпителий лимбаль ҳужайраларни олиб ташлашни ва уларни жароҳатланган кўздаги шунга ўхшаш қисмларга алмаштиришни ўз ичига олади. Аммо ҳамма нарса зарарланган ҳудуднинг ўлчамига боғлиқ – баъзида у шунчалик катта бўладики, соғлом кўздан керакли миқдордаги ҳужайраларни хавфсиз олишнинг имкони йўқ.

Америкалик олимлар лимбаль илдиз ҳужайраларини қандай олиб ташлашни ва улардан катта миқдордаги ҳужайра массасини ўстиришни ўрганишди. Бир ҳолатда бу беморга дарҳол янги шох пардани кўчириб ўтказишга имкон берди, иккинчи ҳолда, ўсган ҳужайралар илдиз отмагани учун уч йиллик тажрибалар ўтказилди. Натижада беморнинг кўриш қобилияти қисман тикланди, деб хабар беради techcult.ru.