Аниқланишича, 73 ёшли Дорис Криппен вирус билан касалланиб, Фремонт шаҳридаги реабилитация марказига ўтказилиши керак бўлади.
Ўша марказда эса унинг синглиси 53 ёшли Бев Боро неча йиллардан бери ишлаётган бўлади. Бев беморлар рўйхатида Криппен фамилиясини ўқиб, унинг қариндошларидан бири бўлиши мумкинлигини ўйлайди ва қидириб топади. Қарасаки, у ўзининг туғишган опаси бўлиб чиқади.
“Бу Аллоҳнинг мўъжизаси. У мени бу ерга жўнатди. Агар у бу ерга келишни насиб қилмаганида, мен синглимни ҳеч қачон топа олмасдим”, дейди Криппен журналистларга берган интервьюсида.
Нашрнинг хабарига кўра, опа-сингил 50 йил бир-бирини кўрмаган. Уларнинг отаси бир, онаси бошқа. Шунинг учун ҳам уларнинг бошқа ука ва сингиллари бор. Опа-сингил бир-бирини топишга кўп бора ҳаракат қилган. Лекин уларнинг уринишлари бесамар кетган. Улар ҳозир коронавирусга раҳмат айтишмоқда!
Шунақа ажойиб ва қизиқарли ҳолатлар ҳам бўлиб туради ҳаётда...