Ҳатто, вакцина топилган тақдирда ҳам касалликни батамом йўқ қилишга қодир бўлмайди, дейди британиялик етакчи мутахассислар.
Би-би-си хабарига кўра, Британия парламентининг соғлиқни сақлаш қўмитасида чиқиш қилган Wellcome Trust трести раҳбари, профессор Жереми Фаррар, Бош вазир Борис Жонсон илгари ваъда қилганидек, Рождество куни ҳам ҳаёт нормал ҳолатга қайтишига умид йўқлигини айтди.
“Агар биз ҳеч бўлмаганда ўзимизни мамнун ва бепарво тутсак ва ҳаммаси ўтиб кетишига ишонч ҳосил қилсак, шубҳасиз иккинчи тўлқинга учраймиз” деди у.
Оксфорд профессори Жон Беллнинг айтишича, вирус қачондир йўқ бўлиши эҳтимоли кам, душанба куни университетдан олинган ижобий хабарларга қарамай, у ерда клиник синовлардан ўтган вакцина прототипи иммунитет реакциясини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.
“Аччиқ ҳақиқат шуки, вирус ҳозир биз билан бирга ва у ҳеч қаерга кетмайди. Вакцина узоқ муддатли таъсир кўрсатмайди, шунинг учун бизда доимий цикл бўлади: эмлаш, кейин яна инфекция, яна эмлаш ва яна инфекция” деди у.