Ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400 дан кўпроқ банд бўйича тузилган. Унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.