Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчиларининг фикрига кўра, касалликка биринчи марта ташхис қўйилишидан икки ой олдин тахминан 90 киши COVID -19 белгиларига ўхшаш аломатлар билан Хитойнинг марказий қисмида жойлашган касалхонага ётқизилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар Пекиндан вирусни қачон тарқалишини бошлашини аниқлаш учун қўшимча текширув ўтказишга имкон бериишини талаб қилишган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати сўнгги бир неча ой ичида ушбу беморларнинг тахминан учдан икки қисмида антитаначаларни аниқлаш учун синов ўтказган ва вируснинг “излари” йўқлигини айтган. Аммо коронавирусининг келиб чиқишини текширадиган гуруҳ аъзолари бу вақт ичида антитаначаларнинг таркиби уларни аниқлаб бўлмайдиган даражага тушиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

 “Қўшимча тадқиқотлар ўтказиш керак”, — деди ЖССТ делегацияси раҳбари Питер Бен Эмбарек. Гуруҳ аъзолари вирусни биринчи марта қачон айлана бошлаганини аниқлаш учун 2019 йилнинг кузида Ухан шаҳрида жойлашган Хубей вилоятида тўпланган қон намуналарини кенгроқ таҳлил қилиш кераклигини таъкидлашди.

Хитой коронавируснинг биринчи ҳолати ҳақида 2019 йил декабр ойи бошида расман хабар қилди. Вирус тарқалишининг ўчоғи Ухан шаҳри деб эълон қилинган. Расмийларга кўра, вирус тарқалишининг манбаси шаҳар денгиз маҳсулотлари бозори бўлган.