Маълум бўлишича, 3CLpro деб номланувчи 3Cга ўхшаш протеаз SARS-CoV-2 ривожланишидаги асосий фермент ҳисобланади. Олимлар МEРС коронавирусини юқтирган лаборатория сичқонларида протеаз ингибиторларини қўлладилар. Натижада, юқумли касалликнинг заиф нуқтасига қаратилган терапевтик восита вирус ривожланишини тўхтатди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, улар қўллаган дори воситаси нафақат коронавируснинг МERS турини, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 турларини ҳам блоклайди. Ушбу тадқиқот иши Cocrystal Pharma компанияси томонидан рўйхатга олинди ва патентланди. Мутахассисларнинг айтишича, тез орада синовлар аҳоли ўртасида ҳам ўтказилади.