Ушбу кун расмийлаштирилган 193-сонли ёзма рухсатномага асосан, мазкур мой маҳсулотлари Зарафшон шаҳридаги МКБга қарашли марказий нефт маҳсулотлари базасининг 2-сонли АЁҚШга олиб бориб топшириши лозим бўлган. Бироқ ҳайдовчи И.А 3727-сонли ёнилғи маҳсулотлари омбори масъул ходимларининг оғзаки топшириғига асосан, ҳаракат йўналишини ўзгартириб, 2022 йилнинг 22 март куни таҳминан соат 1720 ларда Зарафшон шаҳридаги “Баҳодир газ сервис” ХКга қарашли “пропан” газ ёнилғисини қуйиш шаҳобчасига мотор мойини ноқонуний қуйиб бераётган вақтида ушланган.
Ундан МКБнинг 05.04.2022 йилдаги далолатномасига кўра, умумий қиймати 29 миллион 850 минг сўмлик 9950 литр миқдордаги илгари ишлатилган ҳолатдаги мотор мойи ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.А ва бошқаларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
Э.Б.Якубов,
Навоий вилояти ИИБ НКМК ИИБ ЖҚБ тезкор вакил, майор