Ташриф доирасида «Азеркосмос» агентлиги мутахассислари космик ва геоахборот технологияларини қўллаш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, Озарбайжон томони 2022 йил 10 майда Тошкент шаҳрида имзоланган «Ўзбеккосмос» агентлиги ва «Азеркосмос» агентлиги ўртасида ўзаро англашув Меморандумида белгиланган йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Кутилганидек, ташриф «Азеркосмос» агентлигининг космик фаолиятни ривожлантириш соҳасида олиб бораётган тажрибасини мустаҳкамлаш бўйича ижобий натижалар берди.
Ташриф якуни бўйича «Азеркосмос» агентлиги раҳбариятига самимий ва дўстона қабул, юксак профессионаллик ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирилди, деб хабар беради Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги матбуот хизмати.