Ҳамкорлар томонидан таълим соҳасида ва соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт фанини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мақсад қилган Меморандум имзоланди.
«Доктор Мақсудованинг инновацион клиникаси» (DMC) офтальмология йўналишида ташкил этилган бўлиб, бугун унинг таркибида бир қатор йўналишлар мавжуд. Жумладан, улар орасида кўз микрожарроҳлигининг кўз касалликларини даволашда кўз косаси ичига кириб, кўз пардасига йўл олиш имконини берадиган «витректомия» усулини қўллайдиган йўналиш ҳам мавжуд.
Бундай операцияларни олиб бориш учун клиника юқори профессионалликка эга бўлган ўз офтальмолог-микрожарроҳларини чет элда ўқитишини таъминлаган. Лекин бундай мутахассисларга республиканинг барча ҳудудларида талаб юқори. Уларни Ўзбекистонда тайёрлашга «DMC» клиникасидаги мавжуд юқори аниқликдаги симулятор ёрдам беради.
Миллий палата ва «DMC» ушбу симуляторининг имкониятларидан кенг фойдаланишни режалаштирган. Бу ушбу соҳанинг дунё миқёсидаги раҳнамоси VR Magic (Германия) компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Бундай симулятор бугун тиббиёт олийгоҳлари битирувчиларининг олий таълимдан кейинги таълим олиши ҳамда касбий фаолиятини юритаётган шифокорлар малакасини ошириш учун зарур.
Меморандумни имзолаш жараёнида офталможарроҳлар аттестациясини Евро Иттифоқ мамлакатлари тизими асосида такомиллаштириш ҳам жой олганлиги таъкидланди.
Кўз касалликлари билан шуғулланадиган микрожарроҳларни тайёрлашдаги ўзгаришлар беморлар учун нима бериши ҳақида «DMC» таъсисчиси ва директори, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш тизимининг хизмат кўрсатган ходими Зулфия Мақсудова суҳбат давомида тушунтирди.
«Ушбу симуляция аппарати офтальмолог-микрожарроҳнинг ҳар бир ҳаракатини катаракта ва кўз гавҳари имплантацияси (алмаштириш) каби юқори технологияли операцияларда ҳам кузатиш имконини беради. Шунингдек, кўз косаси касалликларини даволашда ҳам, кўз тўрида операция жараёнида уни кўчиришда, ёки ушбу тўқималар билан боғлиқ бошқа касалликларни даволашда ҳам қўлланиладиган виктректомия усулидаги операцияларда ҳам.
Ушбу симулятор нафақат ўқитиш, шунингдек офтальмолог-микрожарроҳнинг барча амалий ҳаракатларини текшириш имконини ҳам беради. Бунда ҳар бир ҳаракат компьютер ёрдамида назорат қилинади, ва операциянинг навбатдаги босқичидан ўтмасдан компьютер сизнинг кейинги босқичга ўтишингизга йўл қўймайди. Симуляторда ўрганиш микрожарроҳнинг ҳар бир ҳаракатини автоматлаштириш даражасига етказади. Бу мураккаб техникани чалғитиб бўлмайди. Агар микрожарроҳ етарли даражада профессионал бўлмаса, симулятор унинг ожиз томонларини объектив равишда кўрсатиб беради. Бу эса амалиёт ўтаётган бизнинг шифокор офтальмологларимизга улар учун ўқиш жараёнида юқори профессионаллик даражасига етиш учун яна ниманинг устида ишлашлари кераклигини аниқ тушуниш имконини беради».
Ушбу симуляторнинг Марказий Осиёда ҳозирча ягона эканлигини инобатга олиб, Миллий палата унинг имкониятларидан фойдаланиш учун қўшни мамлакатлардан ҳам микрожарроҳларни жалб этишни режалаштирган, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати.