Бу ҳақда “Дельфа” дельфинларни қутқариш илмий-экологик маркази директори ва ҳаммуассиси Татьяна Белей маълум қилди.
“Март ойи охирига келиб, Краснодар ўлкаси ва Сириусда китсимонлар сони тез ўсди. Ишонч телефонига ҳар куни кўп қўнғироқ бўлди. Фақат охирги ҳафтанинг ўзида биз дельфинларнинг нобуд бўлгани билан боғлиқ 101 та ҳолатни қайд этдик, 31 март куни бизга охирги ойда жами 137 китсимон нобуд бўлгани ҳақида маълумот берилди: “Бу жиддий рақам”, деди у.
Унинг таъкидлашича, китсимонлар тўрга тушганда нобуд бўлишади, балиқчилар эса “жасадлардан халос бўлишга ва ов қилингани билан боғлиқ ҳақиқатни яширишга ҳаракат қилишмоқда”. “Аммо бундай миқдорни яширишнинг иложи йўқ”, дея қўшимча қилди Белей.
Энг хавфли жиҳат балиқ тутадиган тўрлар билан боғлиқ. “Улар учун муқобилларни излаш ва умуман балиқ овлаш қоидаларини қайта кўриб чиқиш керак – акс ҳолда Қора денгиз дельфинларсиз қолади”, деди эксперт.
Белейнинг таъкидлашича, дельфинлар мавсумий ҳодисалардан, уларда турли касалликлар кучайганида ҳам нобуд бўлади, шунинг учун иложи борича тадқиқот учун сутэмизувчилардан намуналар олинади, деб хабар беради ria.ru.