Жумладан, 2021 йил 9 ва 23 февраль кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Самолёт Краснодар Тошкентга 21:20 да жўнаса, 02:50 да етиб келади.

2021 йил 2, 9, 16 ва 23 февраль кунлари эса Қозондан Тошкентга чартер қатновлари бажарилади.

Самолёт Қозондан Тошкент соат 18:30 да йўлга чиқса, 23:30 да етиб келади.

«Илтимос, эътибор беринг: Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди» дейилади авиакомпания хабарида.