“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Хоразмда кузатилган ноқулай об-ҳаво оқибатида айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар содир бўлмоқда.

"Айни вақтда юзага келган электр энергиясидаги узизлишларни бартараф этиш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан барча тезкор чиқиш бригадалари жалб қилинган, бундай ҳолатда бизни тўғри тушинасиз деган уммиддамиз. Юзага келган ноқулайлик учун сиздан узр сўраймиз", дейилади хабарда.

"Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовга кўра, Хоразм вилоятининг "Питнак" геолокация ҳудудидаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси соат 03.00да "сариқ" даражани қайд этиб, соат 01.00 да эса, инсон саломатлиги учун қизил даража хавфи мавжуд бўлган.