Аниқланишича, вилоят божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тадбирда бир гуруҳ шахслар ўз манфаатини инсон саломатлигидан устун қўйиб, яширин йўллар билан кучли таъсир этувчи дори 4 011 дона "Тропикамид", 400 та" Regapen" дори воситаси ҳамда 1 440 дона бир марталик суюқлик дори юборадиган мосламаларни олиб ўтишга уринган.
Тезкор тадбир давомида яширин ҳолат фаолиятига чек қўйилади. Олиб борилган суриштирув, тергов давомида жиноий гуруҳнинг қилмишлари ўз исботини топиб, уларга нисбатан суднинг ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.
Ўтказилган тадбир мобайнида ҳужжатда кўрсатиб ўтилган дори воситалари вилоят божхона, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида махсус печь ёрдамида йўқ қилинди.