Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи воситалар савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Ў. фуқаро С.П.га хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 1 200 дона кучли таъсир қилувчи воситаларни 1 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.И. 17 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога 400 АҚШ доллари ва 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситаси савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Р.М. фуқарога 89 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 25 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан яна 44 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Касби тумани тез тиббий ёрдам чақирув бригадаси фельдшери А.Р. фуқаро С.Н.га 60 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Шарқ” ЙПХ масканида шубҳа остига олинган фуқаро М.О.нинг (муқаддам судланган) бошқарувидаги “BYD SONG” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси салонида 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментининг Олмалиқ шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Ф. 40 дона кучли таъсир қилувчи воситани фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.