2020 йил ўзининг хавотирли, ғайритабиий воқеа-ходисалари билан тарих сахифаларидан алоҳида ўрин тутиши аниқ. Жанубий Кореяда ҳам кучли ёмғир ёғиши натижасида мамлакатнинг аксарият қисми жиддий зарар кўрди.
Жанубий Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлиги хабар беришича, кучли ёмғир кўчки ва тошқинларга сабаб бўлиб, камида 6 кишининг ҳалок бўлиши, 7 кишининг бедарак йўқолишига сабаб бўлган.