Украина пойтахти Киев шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатидан полвонлар қатнашдилар. Мусобақада курашчиларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Турнирда Олимпиада ҳамда жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларининг иштирок этгани баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади.
Мусобақа якунда эркин курашчиларимизда Ғуломжон Абдуллаев (57 кг)
ва Ильяс Бекбулатов (70 кг) олтин, Нодиржон Сафаров (57 кг) кумуш, Маҳмуджон Шавкатов (57 кг), Бекзод Абдураҳмонов (79 кг), Жавраил Шапиев (86 кг) бронза медалларини қўлга киритишди. Юнон-рум курашчиларимиз эса 5 та бронза медалга сазовар бўлдилар. Улар Илҳом Баҳромов (55 кг), Арам Варданян (67 кг), Жалгасбай Бердимуратов (82 кг), Рустам Ассакалов (87 кг) ва Мўминжон Абдуллаев (130 кг).
Курашчиларимизни юксак муваффақият билан қутлаймиз.