“Кусто ороли”да 10 кун саргузашт қиссасига журналистнинг реал ҳаётда бошидан кечирган воқеликлари асос қилиб олинган.

 Ёзувчи асарда драматик ҳолатлар яратади ва улар орқали бир неча минг йиллар аввалги ҳаёт тарзини кечираётган оролликларга бугунги замондош кўзи билан боқади. Қиссани ўқир экансиз, меҳр-оқибат, вафо, одамгарчилик каби инсоний туйғулар вақт билмаслигини, улар ер юзида ҳаёт пайдо бўлганидан то қиёматгача абадий давом этишига иқрор бўлади.

Таржимон - “Ҳасан” ва сайёҳ - “Хусан” ўртасида қарор топган дўстлик, қабила бошлиғининг қизи “Гўзал” ва сайёҳ - журналист Сарвар қалбида ниш ура бошлаган меҳр ҳам замон чегарасини бил- мас туйғулар эди.

“Кусто ороли”да 10 кун саргузашт қиссаси китобхонларнинг севимли асарлари қаторидан жой олади деб ишонамиз.

Маълумот учун, Муҳаммаджон Обидов бир қатор саёҳат очерклари билан тилга тушган. Унинг “Мен кўрган дунё”, “Мўжизалар излаб Мисрдан Иорданиягача”, “Буюк ипак йўлидаги Шинжон” каби китоблари кенг жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинган.

“Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти жамоаси Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Муҳаммаджон Обидовнинг ижодий фаолиятида баркамоллик ва улкан зафарлар тилайди.