Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси Италияда “Интер”, Германиянинг “Бавария” клуби эса Австриянинг Зальцбург шаҳрида “Ред Булл”  меҳмони бўлди.  

Футбол мутахассислари ва ишқибозлари бу баҳсларда “Ливерпуль” ҳамда “Бавария” қўли баланд келишини аввалдан башорат қилишганди. Матч давомида уларнинг бу башорати тўғри эканлиги тасдиқланди. “Ред Бул” аввал ҳисобни очган бўлса-да, мюнхенликлар ўйин охирида тенгликни таъминлади – 1:1. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Бавария”нинг машҳур дарвозабони Нойер жароҳати туфайли майдонга тушмади.

“Ливерпуль” эса меҳмонда ўйнаганига қарамай Фирмино ва Салоҳнинг голлари эвазига “Интер”ни 0:2 ҳисобида енгди.

Жавоб ўйинлари 8 мартда бўлиб ўтади.