Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элчининг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Учрашув давомида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

М.Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги фаолияти давомида унга кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.