Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Томонлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, савдо ва иқтисодиёт масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда таъкидланганидек, Латвияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларининг Латвияга экспорт қилинишидан ҳар икки мамлакат ҳам манфаатдордир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган қатор ишлар алоҳида қайд этилди.

Жумладан, Б.Алихонов Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилган имкониятлар, имтиёз ва преференцияларга батафсил тўхталди.

Келгусида Оролбўйи ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион технологияларни қўллаш, сув ва ресурс тежовчи қурилмаларни жорий этиш, чорвачиликни ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлашни йўлга қўйиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллашни кенгайтириш, «яшил иқтисодиёт» соҳасида тажриба алмашиш юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, ушбу йўналишларга инвестицияларни кенг жалб этиш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш орқали аҳоли саломатилигини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар, хусусан, республика миқёсида амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, унинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам батафсил ахборот берилди.

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш орқали аҳоли саломатилигини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар, хусусан, республика миқёсида амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, унинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам батафсил ахборот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.