Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Латвияда пайвандчиларга 1000 евродан ортиқ иш ҳақи таклиф этилмоқда. Номзодлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

  • МIG, МАG, ТIG, ТUV, MMA технологиясида пайвандлаш кўникмаси ва пайвандлаш бўйича сертификат ёки диплом;
  • пайвандчилик бўйича камида 3 йиллик тажриба;
  • рус тилида эркин мулоқот қилиш (инглиз тилини билиш устунлик беради);
  • 22-45 ёш;
  • судланмаган;
  • жисмонан соғлом;
  • синов муддати 3 ой.

Афзалликлар:

  • иш ҳақи ойига 1080 евро (солиқлар ушлангандан кейин);
  • аэропортдан яшаш жойигача трансфер;

Қуйидагилар фуқаро ҳисобидан:

  • турар жой;
  • озиқ-овқат;
  • суғурта;
  • авиачипта;
  • агентлик харажатлари.

Рўйхатдан ўтиш

Рўйхатдан ўтиш жараёни 16 апрель соат 15:00 дан 26 апрель соат 15:00 гача давом этади.