Молдованинг “Шериф” клуби шу кунларда Европа лигаси плей-офф учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда. Тайёргарлик жараёнида улар “Динамо-Авто” жамоси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Шуниси қувонарлики, қизғин курашлар остида кечган баҳсда “Шериф”нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Жасур Яхшибоев иккита гол киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.

Беларуснинг БАТЭ  жамоасида тўп сураётган яна бир футболчимиз Шаҳбоз Умаров ҳам “Ислоч”га қарши ўртоқлик ўйинда ўзини кўрсатди. Учрашувнинг  89-дақиқасида Шаҳбоз рақиблари дарвозасига супергол киритди. Шундай қилиб, БАТЭ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.