Фуқаролик мудофааси бошлиғи генерал Имад Хрейш бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотда маълум қилди. Аввалроқ олти киши ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинган эди.

“8 февраль куни турар-жой биноси қулаб тушган Баб-Таббана даҳасида қидирув-қутқарув операцияси оғир қурилиш техникасидан фойдаланган ҳолда тун бўйи давом этди”, деди у. “Ҳозиргача вайроналар остидан 14 кишининг жасади топилди ва яна саккиз киши тирик ҳолда олиб чиқилди ва даволаниш учун шифохонага юборилди”.

Аввалроқ шаҳар ҳокими Абдел Ҳамид Карима ҳукуматдан сўнгги кунларда кучли ёғингарчилик туфайли иккита турар-жой биноси қулаган тарихий Баб-Таббана даҳасини фалокат зонаси деб эълон қилишни сўраган эди. У ҳозирда расмийлар оғир аҳволдаги бир нечта бинолардан одамларни эвакуация қилаётганини эълон қилди.

Бош вазир Наваф Салом қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, “бепарволик қилган ҳар бир кишини” жавобгарликка тортишга ваъда берди. У мухолифатни Триполидаги фожиадан сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланмасликка чақирди, деб хабар берди tass.ru.