Уларнинг барчаси Ўртаер денгизи соҳилида жойлашган Дерна шаҳри аҳоли вакилларидир.

Ливия Миллий бирлик ҳукумати шаҳарда табиий офат ҳолатини эълон қилди. Бундан ташқари, Ал-Байда шаҳри ноқулай об-ҳаво туфайли жиддий зарар кўрган. Армия томонидан маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш бўйича ўтказилган операция натижасида беш нафар ҳарбий хизматчи билан алоқа узилди.

“Даниэль” тўфони ўтган якшанба куни Ливиянинг шимоли-шарқига ёпирилди. Оқибатда қирғоқ бўйидаги шаҳарларда кучли шамол юзага келди, чақмоқ чақиб, кучли ёмғир ёғди, деб хабар беради mir24.tv.