Мақбара қолдиқлари Боро бозори ва Лондон кўпригидан унча узоқ бўлмаган жойда аниқланди.

Қабрдан ҳеч қандай тобут топилмаган. Аммо унинг атрофида 80 та қабр бор.

Археологлар мақбарани Буюк Британияда топилган қадимги Рим даврига оид шу туркумга мансуб топилмалар ичида энг яхши сақланиб қолгани деб эътироф этишди. Иншоотнинг пол қисми ва деворлар мавжуд. Марказда мозаика жойлашган.

Бино икки қаватдан иборат бўлган. Археологларнинг фикрига кўра, у бой римликларга тегишли бўлиб, оилавий қабр сифатида хизмат қилган, деб хабар беради ria.ru.