“Бугун сиз коронавирусни оёғида ўтказган одам билан учрашмоқдасиз. Кеча шифокорлар шундай хулосага келишди. Айтганимдек, аҳолимизнинг 97 фоизи бу инфекцияни аломатсиз тарзда юқтиришади. Менда бу касалликнинг аломатсиз шакли кечди”, — деди у Республика Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг 3214-сонли ҳарбий қисмига ташрифи чоғида.
Июль ойи бошида Лукашенка инфекцияга қарши кураш давом этаётганига қарамай, Республика COVID-19 устидан ғалаба қозонганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, эпидемияга қарши кураш мамлакат бюджетига қарийб 500 миллион Белорусь рублига (200 миллион доллардан ортиқ) тушди, аммо умумий саъй-ҳаракатлар туфайли соғлиқни сақлаш тизими муваффақият қозонди ва касалликлар сони камаймоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирус инфекциясининг 67 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилган, охирги кун ичида бу кўрсаткич 115 кишига кўпайган. Жами 543 киши вафот этган.