Айнан шу ҳолат инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида “Маданий меросимизни асраб-авайлашнинг бугунги кундаги долзарб масалалари” мавзусида ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжуманида Маданият вазири ўринбосари – Маданий мерос департаменти бошлиғи Камола Акилова ҳамда мутасаддилар интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ҳолатлар юзасидан атрофлича муносабат билдиришди. Шунингдек, мутасаддилар Маданий мерос департаменти томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган вазифалар, жумладан, 2021-2025 йилларда Республика маданий мерос объектларида таъмирлаш-тиклаш ва консервация ишларини олиб бориш учун 234 та ёдгорликлар хусусида маълумот беришди.
Вазирлик фаолиятига бефарқ бўлмаган кенг жамоатчилик вакиллари матбуот анжуманида масофадан ZOOM платформаси орқали онлайн иштирок этишди.
Маданият вазирлиги матбуот ва ахборот хизмати