Б.Аҳмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Маълумот учун, Баходир Ахмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.