Шу кунларда Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар маданий ҳамкорлик бўйича кенгашининг ХХХVII йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари М.Маджидов бошчилигидаги Маданият вазирлиги делегацияси иштирок етяпти.

М.Маджидов анжуманда нутқ сўзлаб, МДҲ доирасида маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик юзасидан маълумот берди.

Йиғилиш доирасида МДҲга аъзо давлатлар маданияти ҳамда санъатига бағишланган “Aрт Ехпо” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Қатнашчилар мазкур кўргазма билан танишдилар.

Делегациямизнинг сафари 9 сентабр куни ҳам давом этади. Кун тартибидан бир қанча делегация раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш ўрин олган, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.