Маданият вазирлиги вакиллари миллий мақом санъати, бахшичилик, Самарқанд ва Бухоро ашулалари намуналарини ижро этиб, Франция ҳамда бутун дунёдан ташриф буюрган мусиқа ихлосмандларига тақдим этдилар.
Концертда Нодира Пирматова, Илёс Aрабов, Юлдуз Турдиева каби миллий мусиқа санъатимиз куйчилари ўз санъат намуналари билан муваффаққиятли чиқишлар қилди.