Бу ҳақда Нью-Йорк жанубий округи федерал судининг маълумотлар базасида эълон қилинган хабарномада айтилган.

Иловада Мадуронинг адвокати процессуал қоидалар ва адолатли суд жараёни ҳуқуқини кафолатлайдиган АҚШ Конституциясининг олтинчи тузатиши билан боғлиқ қоидабузарликларни тилга олган, деб хабар берди report.az. 

Таъкидланишича, Венесуэла расмийлари Мадурога адвокатига пул тўлашга ҳам тўсқинлик қилмоқда. “Агар суд ушбу илтимосномани рад этса, адвокат ўз мижозини ҳимоя қилишдан воз кечмоқчи”, дейилади ҳужжатда.