Танловда қатнашган ранг-тасвирга қизиқувчи эллик нафарга яқин бола табиат манзаралари, она Ватан сиймоси, миллий қаҳрамонларимиз тасвирини ўз тасаввурлари асосида акс эттиришди.
Танлов иштирокчилари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.
Ёш рассомлар бундай эътибор учун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Рўзимбой Ҳасан,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.