Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрда қарор имзолади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги Mahalla телерадиоканали ДУК масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади ва уюшма унинг ягона таъсисчиси этиб белгиланади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 667 та штат бирликлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаларининг 320 та штат бирликлари қисқартирилиб, уюшма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.