“Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш маросимида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг ўринбосари Соқижон Каримов иштирок этди.

Шу куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар” да рўйхатга  олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар — Аббос Қузиев, Венера Ўринова, Марҳабо Эргашева, Наргиза Сойибназарованинг ҳар бирига  1 млн. сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.  

Расулжон Камолов,

“Янги Ўзбекистон” мухбири.