Мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирлар бошлаб юборилди.
Жумладан, бугунги тадбир пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги “Дўстлик” боғида ташкиллаштирилди.
Мазкур тадбирга маҳаллада яшовчи фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд аёллар, кекса ва нуронийлар таклиф этилди.
Маъданий-маърифий кечада эл севган ижодкорлар, санъаткорлар ва эстрада хонандалари иштирок этди. Маҳалла аҳли бундай эътибордан мамнун. Тадбир пойтахтнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом этяпти, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.