Эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ногиронлиги бўлган фуқароларга катта эътибор қаратиш ҳамда жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадини Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан янги ташаббус йўлга қўйилди.
Пойтахтимизнинг кўпгина маҳаллаларида “Маҳалладошга кўмак” лойиҳаси амалга оширилиб, саховатпеша инсонлар томонидан озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар келтирилмоқда.
Эҳтиёжманд оилалар эса ўз талабларига кўра, маҳсулотларни олиб кетишлари мумкин. Бу ҳар бир хонадонгача кириб бора олмаган маҳалла фаолларининг ишларини ҳам анча енгиллаштиради.
Инсонийлик, яқинларига меҳр-оқибатли бўлиш, маҳалладошлари корига яраш каби фазилатларни ўзига мужассам этадиган бу ташаббусни маҳаллалар аҳли қўллаб-қувватламоқда.