Археологларнинг айтишича, улар бир вақтлар Австралиянинг туб халқлари томонидан бошқариладиган қадимий банан фермаларини топдилар. Бу топилма материкнинг шимолидаги Торрес бўғозидаги Мабуяг оролида топилган.

Тадқиқотчилар ушбу жойда банан микрофосиллалари, тош асбоблар, кўмир ва бир қатор сақловчи деворлар бўлганлигини аниқладилар. Уларнинг таъкидлашича, Австралиянинг маҳаллий халқлари фақат «овчи-йиғувчилар» бўлган деган афсонага ишонишади. Мабуяг оролидаги топилмалар Австралия миллий университети ва Сидней университети жамоаси томонидан эълон қилинди.

«Тадқиқотларимиз Мабуягнинг Гегмулғал халқи аждодлари камида 2000 йил олдин Торрес бўғозида боғдорчилик билан шуғулланганликларини кўрсатмоқда», дейди етакчи тадқиқотчи Роберт Уилямс. Унинг сўзларига кўра, Торрес бўғози янги Гвинеядаги (ҳозирги Индонезия ва Папуа-Янги Гвинеянинг бир қисми) маҳаллий қишлоқлар деҳқончилик билан шуғилланган ва Австралияда «овчи-йиғувчилар» деган номга эга бўлганлар. Бўғоз иккала минтақада боғдорчилик амалиётлари учун «кўприк ёки фильтр» бўлган. Қишлоқ хўжалигидаги тизим ўша пайтда маҳаллий егулик маҳсулотларини, жумладан, ямс, таро ва банан маҳсулотларини ўз ичига олган.