11 март куни Лас-Вегас шаҳрида (АҚШ) навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси ўтказилади.

Ушбу мусобақа доирасида ўрта вазнда ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов (25-8) асли доғистонлик, ҳозирда Германия номидан жанг қилаётган Абусупьян Магомедовга қарши октагонга кўтарилиши лозим эди. Бироқ, жанг бекор қилинган. Бунга сабаб, Маҳмуд Мурадов жангга оз муддат қолганида, қўлидан жароҳат олган ва яқин вақт ичида операцияни бошидан кечиради. Бу ҳақда россиялик ММА журналисти Игорь Лазорин маълум қилган.

Маҳмуд Мурадовнинг ўзи бунга муносабат билдирганича йўқ.