Навоий вилоят прокуратураси воқеа бўйича маълумот берди.

Аниқланишича, фуқаро Х.Ж Навоий шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, қизи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Ғ.Н.ни Навоий шаҳар 11-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори Ж.Г. уриб тан-жароҳати етказгани юзасидан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.