Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи 24 ёшли Қ.Х. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, Қ.Х., А.К. билан “Телеграм” мессенжери орқали мактаб ўқувчилари учун кўрик танлов ўтказилаётганлиги ҳақида ёлғон хабар бериб, кўрик танловда қатнашиш учун олдиндан 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.Х.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.