Учрашув доирасида мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга ошириш ва эришилган илғор натижалар, шунингдек келгуси йилларда мактабгача таълим соҳасида ривожланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Республика бўйича мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичлари 2017 йили 27% дан 2021 йилга келиб 62% гача ошиши натижасида, бугунги кунга келиб 1,7 миллиондан ортиқ мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлдилар, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
«Бугунги кунда мактабга чиқиш ёшидаги болаларнинг 77 %и мактабгача таълим тизимига қамраб олинди, 2025 йилга бориб уларнинг барчасини бир йиллик мажбурий бепул таълим тизимига қамраб олиниши режалаштирилганмиз», — дея таъкидлади мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
«Ўзбекистон қисқа муддат ичида болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш даражасини деярли 2,5 баробарга ошириши, бир йиллик мажбурий таълимга қамраб олиш эса 77% га етгани, «Илк Қадам» давлат ўқув дастури ва педагогларни малакасини ошириш бўйича қилинган ишлар таҳсинга сазовордир», — деди ЮНEСКО Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Джаннини.
Учрашув жараёнида 2022 йил кузда Тошкент шаҳрида илк ёшдаги болаларга тарбия ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.